Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Бунёдкор» қуръага кўра 2-ўринни эгаллади

Баҳо:
+2 | -

Хабарингиз бор, кеча «Dubai Matchworld Cup 2012» мусобақасининг "А" гуруҳида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу учрашувларидан кейин "Бунёдкор" ва Ироқ олимпия терма жамоалари бир хил кўрсаткичга эга бўлиб қолишди. Иккала жамоада 3 очкодан ва тўплар нисбати — 2:2.

Гуруҳда 3-тур ўйинлари ўтказилмаслиги ва энди жамоалар параллел гуруҳдаги жамоалар билан ҳал қилувчи баҳсда иштирок этишини инобат олиб, гуруҳда қайси жамоа 2 ёки 3-ўринни эгаллашига ойдинлик киритиб олиш керак эди. Мусобақа регламентига кўра, бу ҳолатда жамоаларнинг ўринларини фақат қуръа аниқлаб берарди.

Турнир ташкилотчилар саватчага "Бунёдкор" ва Ироқ олимпия терма жамоалари солишди ва қайси жамоанинг номи биринчи бўлиб тортилса, ўша жамоа 2-ўринни олиши ҳақида хабар беришди. Қуръада эса "Бунёдкор" номи тортилди.

Энди "Бунёдкор" 23 январь куни "В" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан 3-ўрин учун баҳсда иштирок этади. "В" гуруҳида эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Ростов"да 2, "Шахтёр" ва "Этуал дю Саҳел" жамоаларида 1 очкодан мавжуд.

Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар:
18:00. «Этуал дю Саҳел» – «Шахтер»
21:00. «Ростов» – Ўзбекистон

Манба: www.stadion.uz.

Вадим Абрамов мусобақа олдидан Ироқ олимпия терма жамоаси ва "Бунёдкор" билан бир гуруҳга тушишни истамаганди ва буни ташкилотчиларга маълум қилганди. 23 январь куни икки ўзбек жамоаси ўзаро тўқнаш келиб қолмаслиги учун бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2-ўринн эгалламаслиги лозим. Бизга гуруҳдаги 3-ўрин керакмас, Вадим Абрамовдан фақат 1-ўринни кутамиз!

Киритилди: 13:30, 21.01.2012.
Ўқилди: 18674 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4098]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4063]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3453]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3429]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3173]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2404]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2168]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2142]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2002]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1969]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик