"Шогирдларим деярли бехато ўйнашди. Миссиянинг катта қисмини якунладик. Яхши ўйнадик, муносиб тарзда ютдик. Рақиб кучли эканлигини ҳисобга олгандик. Албатта уларда ҳам қулай имкониятлар бўлди.
Муҳими ўйинда ўз имкониятларимиздан максимал фойдалана олдик, характер кўрсатдик, ўзимизни йўқотиб қўймадик. Бироқ хатолар ҳам бўлди. Жавоб ўйинида уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз", - дейди Сульшер.