«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 33-тури доирасида «Гранада»га қарши кечган баҳсда (1:2) қизил карточка олган эди.
У меҳмонларнинг биринчи голидан кейин тўртинчи ҳакамга ҳурматсизлик кўрсатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилган.
Собиқ ҳакам Эдуардо Итурралде Гонсалеснинг маълум қилишича, жорий мавсумда тўғридан-тўғри қизил карточка олган мураббийлар камида иккита ўйинга четлатилмоқда.
Агар шундай бўладиган бўлса, Куман «Валенсия» ва «Атлетико»га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди.