Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Миржалол Қосимов: «Худо хоҳласа чемпионатда яхши қатнашиб, келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз, деган умиддаман»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва "Истиқлол"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси дея топилган Йован Жокич матбуот анжуманида иштирок этишди.

Миржалол Қосимов: "Ўйин кутилганидек қизиқарли ва шиддатли ўтди. Буни кечаги матбуот анжуманида ҳам таъкидлаб ўтгандим. Кеча айтганимдек, АГМК мухлислар учун ғалабага ўйнади ва жамоа ғурурини ҳимоя қилиш учун ҳам курашди. АГМК мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдиради. Биз биргина мухлис бизга ишқибозлик қилса ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Албатта, бугунги баҳс ҳам оғир бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, "Истиқлол" клубини плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритгани билан жамоамиз номидан табриклайман.

Биз жойлашган "квартет" жуда кучли гуруҳ эди. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Хаттоки "Ал-Ҳилол"дек кучли жамоанинг тақдири бошқа гуруҳдаги ўйинга боғланиб қолди.

Мусобақани юқори даражада ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт эса давом этади. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Худо хоҳласа, бу йил чемпионатда яхши ҳаракат қилсак, Инша Аллоҳ келаси мавсумда яна ОЧЛ мусобақасида кўришамиз, деган умиддаман".

— Деярли 3 ҳафта давомида зич тақвимда 6та учрашув ўтказилди. Шундай бўлсада футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдингизми?
— Биз ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз. Бунинг учун бизга бироз вақт керак. Фурсатдан фойдаланиб футболчиларга раҳмат айтаман ҳамда уларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашишди. Бизни чемпионат ўйинлари кутмоқда. Дам олишга вақт йўқ. Лекин шунга қарамасдан йигитлар бўлажак ўйинларга тайёр. Биз жиддий гуруҳдан ўрин олиб, кучли жамоалар билан ўйнадик ҳамда бу футболчиларга ўзига хос мактаб бўлди ва ушбу мусобақа уларни келажакда ўсишларига ёрдам беради, деб ўйлайман.

— Жамоангиздаги барча футболчиларга имконият бердингиз. Хусусан ёш футболчилар ҳам майдонга тушишди. Бу жиҳат уларга келажакда ас қотадими?
— Албатта бу ас қотади. Бундай нуфузли мусобақада кучли жамоалар билан беллашиш, курашиш уларга келажакда футболчи сифатида ўсишларига ёрдам беради. Улар ҳам мусобақадаги иштирокидан тўғри хулоса қилиб, қаерга интилиш кераклигини тушуниб олишади, деб ўйлайман. Спорт бу курашиш дегани. Доим юқорига курашиб, чўққига интилиш керак.

Йован Жокич: "Афсуски, гуруҳдан чиқолмадик. Бу футбол. Келаси йили яна ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда бизни чемпионат кутмоқда ва барча диққат-эътиборни Суперлигада яхши иштирок этишга қаратамиз.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 08:53, 01.05.2021.
Ўқилди: 4272 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик