Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Актёр Умид Иргашев билан “ИШҚ ЎЙИНЛАРИ” сериали хақида интервью

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

1. “Ишқ ўйинлари” сериалининг съёмка жараёнлари бошқа давлатда, яъни Туркияда бўлган, бу жараён сизда қандай кечди?

Албатта, съёмкалар Ўзбекистондан ташқарида, бошқа давлатда бўлганига, қолаверса, барибир бошқа жой, бошқа инсонлар бўлгани учун ҳам, ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Аммо, ижод жараёни жуда завқли кечди.

 

2. Сериалдаги қаҳрамонингизнинг айнан қайси жиҳатлари сизга ёқди?

Қаҳрамонимнинг характери ўзига хос, у ҳақиқатгўй, ҳар доим ҳақиқат учун курашадиган, ўз олдига қўйган, белгилаган мақсади йўлидан кетадиган йигит. Уни ўзи тўғри деб билган нарсадан, ҳеч ким чалғита олмайди. Мақтаниш эмасу, лекин қаҳрамонимнинг характери ҳаётда ўзимга яқин.

 

3. Турк актёрлари билан бирга роль ижро этиш, сизда қандай таассуротлар қолдирди?

Турк актёрлари билан бирга роль ижро этиш, менда жуда катта таассурот қолдирди. Уларнинг ижро маҳорати менга жуда ҳам ёқди. Улардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп.

 

4. Партнёрингиз турк актрисаси, у билан жараён қандай кечди? Бир-бирингизни қандай тушундингиз? Ёки турк тилини яхши биласизми?

Партнёримни қалбан ҳис қилдим! У қизни, сериалдаги ролда севиб қола олдим. Шунинг учун ҳам, севги саҳналарида уни тушунмасам ҳам, қалбан ҳис қилиб ижро қилдим. Қалбан ҳис қилиб ижро қилганим учун, бу иккимизга ҳам қийинчилик туғдирмади. Унинг қаҳрамонини севиб қололганим учун ҳам, уни съёмка жараёнида қабул қилдим. Тушунтириб беришга жуда ҳам қийин бўлган туйғулар билан роль ижро қилишимга тўғри келди.

 

5. Ўзингиз Туркия сериаллари мухлисимисиз?

Турк сериалларини, маза қилиб, яхши кўриб тамоша қиламан.

 

6. “Ишқ ўйинлари” сериалида жанг саҳналари кўпроқ эди, қийналмадингизми?

Съёмкадан олдинроқ Туркияга бориб, у ерда актёр ва каскадёр Бекзод ака билан бир ҳафта давомида жанг саҳналарига махсус тайёргарлик кўрдик. Шунинг учун ҳам, жанг саҳналарида унчалик қийинчилик сезмадим.

 

7. Ҳаётда қайси спорт тури билан шуғулланасиз?

6-7 синфда ўқиётган вақтларимдан бошлаб, катта теннис билан профессионал равишда шуғулланиб келяпман.

 

8. “Ишқ ўйинлари” сериалидаги ҳолатга, ҳаётда тушиб қолсангиз, айнан қандай йўл тутган бўлардингиз?

Менимча, ўз қаҳрамонимдан кўра, озгина қўрққан бўлардим. Сабаби, қаҳрамоним, ўз юртида эмас, бошқа давлатда! Яна уни жуда ҳам хавфли инсонларга қарши кетиши, унинг кучли тарафи, деб биламан. Мен эса, ҳаётда бундан сал қўрққан бўлардим, чунки, бизда Ўзбекистонда, Алҳамдулиллоҳ, жиноят оламлари, ёки бундай қуролдан фойдаланишлар бўлмаганлиги учун, тинч давлат бўлганлиги учун, туғилгандан буён шу ёшга киргунимга қадар, ўқ овозини эшитмаганмиз. Маҳалламизда, ёки Тошкентда “қуролдан отилди” деган сўзни ҳам эшитмаганмиз. Шунинг учун, ҳам бундай ҳолатлар қўрқинчлироқ бўлиши мумкин.

 

9. Ижодий режалар борми?

Ҳозирда яна актёрлик маҳорати бўйича ўз устимда ишлаб, ижро маҳоратимни оширяпман. Яна боя юқорида айтганимдек, (кулиб) сал семизлик билан ҳам курашиб, яъни вазнимни бироз камайтириш ҳаракатидаман. Худо ҳоҳласа, шу камчиликларни тўғрилашим билан яна яхши-яхши сериалларда, роллар ижро қилиб, халқимизни хурсанд қилиш ниятим бор. Ўзбекистон халқига, жонажон ватандошларим, мухлисларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик бахт-омад тилаб қоламан.

Актёр Умид Иргашевнинг "wikipedia"да саҳифаси: https://en.wikipedia.org/wiki/Umid_Irgashev

Киритилди: 16:18, 01.05.2021.
Ўқилди: 3634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.