Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Роналду «Ювентус» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Унинг қаерга йўл олиши маълум

Баҳо:
+ | -1

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятини «Спортинг»да якунлаш ҳақида ўйламоқда.

Sport Mediaset журналисти Клаудио Раймонди хабарига кўра, 36 ёшли португалиялик «Ювентус» билан янги шартнома имзолаш ниятида эмас ва у 2022 йил ёзида, унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси тугагач, «Спортинг»га ўтмоқчи.

«Роналду аллақачон келажак учун режаларини шакллантирган. У «Ювентус»даги юришини якунламоқчи ва икки йилни «Спортинг»да ўтказмоқчи.

Аммо, Криштиану айнана ҳозир Турин клубини тарк этмоқчи эмас. У 2022 йилда тугайдиган шартномасини ҳурмат қилади. Ўз навбатида, унинг Испания, «Реал»га қайтиш имкониятлари жуда паст даражада. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳам Роналдуни сотиб олиш учун молиявий имкониятга эга эмас.

Ҳеч қандай ҳолатда у ҳозир «Ювентус»ни тарк этмайди. Бунга эса унинг шахсий сабаблари ва айниқса ҳомийлар билан алоқалари йўл қўймайди», - деди Раймонди.

Роналду 2018 йилдан бери «Ювентус»да ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи 1997 йилдан 2003 йилгача бўлган вақт оралиғида эса «Спортинг» сафида тўп тепган.

Маълумот ўрнида, Португалиялик юлдуз ушбу мавсум, А Сериянинг 30 ўйинида майдонга тушиб, 27 гол ва 3 голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 23:56, 03.05.2021.
Ўқилди: 29352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.