Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ЕЧЛ. "Бойваччалар тўқнашуви", ёхуд "ПСЖ" Манчестерда меҳмон бўлади

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда, ПСЖ ва «Манчестер Сити» клублари Европа чемпионлар лигаси ярим финал баҳсининг жавоб учрашувида майдонга чиқишади. Дастлабки баҳс «шаҳарликлар»нинг меҳмондаги 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланган. Биринчи ўйиннинг иккинчи ярмида «Сити» клуби хурсанд бўлган эди. Аммо,Eвропанинг баъзи йирик клубларини мағлубиятга учратган жамоага қарши майдонга чиқади.

Гвардиола жамоаси ЕЧЛнинг бу мавсумида ҳали мағлубиятга учрамаган бўлиб, фақатгина бир маротаба дуранг қайт этган. Жамоа тўп урари Ферран Торрес бўлиб у рақиблар дарвозасини 4 бор ишғол қилган.

Париж жамоаси бу мавсумда жуда ҳам қийин ўйинларни ўтказди. «Бавария», «Барселона» ва «Юнайтед» жамоаларини мағлуб этган.

Париж жамоаси Чемпионлар лигаси  ушбу мавсумда олти бор ғалаба, бир дурранг, тўрт мағлубият қайт этган. «Сити»га қарши кечган дастлабки баҳснинг биринчи бўлимдан ўзларига ишонч олишди, лекин якунда ранжишга мажбур бўлишди.

Почеттино шогирдлари меҳмондаги учрашувларда яхши ҳаракат қилишмоқда,шунинг учун «Манчестер Сити» футболчилари эътиборни йўқотмасликлари лозим.

Неймар: «Чемпионлик учун жонимни беришга тайёрман» – дея фикр билдирган эди. Кўриб турганингиздек, Неймар олдинги мавсумда жамоаси билан финалгача етиб боргани етарли бўлмаган кўринади.

Бу мавсумда кубокни боши узра юқори кўтаришга жиддий бел боғлаган. У аввалгидек модалар қироли эмас, аксинча ўзи ва жамоаси учун совринлар ютишни хоҳлашини билдириб, юқори даражада ҳаракат қилмоқда.

«Манчестер Сити» ҳамда ПСЖ клублари ушбу учрашувга қадар тўрт бор тўқнаш келишган бўлиб, икки бор «Сити» ғалаба қозонган бўлса, икки марта дуранг қайт этилган.

«Футболда ишониш муҳим. Биз ғалаба қозонишга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Албатта, биз озгина босимга дуч келмоқдамиз, аммо футболда сиз ҳаракат қилишингиз керак шунда мақсадингизга эришасиз» – ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино.

 

«Биринчи ўйиндагидек хавф мавжуд. Париж ўз шаклини ўзгартириши мумкин. Мураббийи шунчаки ақлли. Финалга чиқиш истаги кучли, биз илгари бу эрда бўлмаганмиз.

Биз ўйинни ўқиш, ёмон дақиқаларда бирлашиш, биргаликда азоб чекиш учун ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Иложи борича ўз ўйинимизда зўр бериб ҳаракат қиламиз. Яхши ҳимоя қилишимиз, сабр-тоқатли бўлишимиз ва гол уришга ҳаракат қилишимиз керак» –  “Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола.

Эҳтимолий таркиблар

“Манчестер Сити”: Эдерсон; Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Канcело; Родри, Гюндўған; Маҳрез, Бернардо Силва, Фоден; Де Брюйне

ПСЖ: Навас; Флоренси, Маркиньос, Кимпембе, Диалло; Верратти, Паредес; Ди Мария, Неймар, Дракслер; Икарди

 

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, мазкур баҳс ҳақиқатдан ҳам нафақат ярим финал, балки бутун мусобақа безаги бўлиши мумкин. Ушбу қизиқарли беллашув Тошкент вақти билан тунги 00:00да бошланади. 

Киритилди: 17:25, 04.05.2021.
Ўқилди: 2772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.