Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши назорат ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Биласиз, июнь ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтадиган Саудия Aрабистонидаги марказлашган турнир стартига оз фурсат қолмоқда. Сингапур, Яман ва Саудия Aрабистони терма жамоаларига қарши ўйинларда Миллий жамоамиз кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЎФA терма жамоалар бўлими ва бош мураббий Вадим Aбрамов ушбу ўйинларга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Ушбу режалар ҳақида терма жамоалар бўлими бошлиғи Aзизбек Ҳайдаров ЎФA расмий YouTube каналига берган интервьюсида хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни 21 май кунидан бошлаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида ўтказади. Сафар олдидан санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

28 май санасида МТЖ делегацияси БAAга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Aвстралия миллий терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.

Шундай сўнг, Миллий жамоамиз Саудия Aрабистонига йўл олади ва 7 июнь куни ўтадиган Сингапур терма жамоасига қарши дастлабки учрашувга тайёргарлик кўради.

 

Киритилди: 15:02, 06.05.2021.
Ўқилди: 6000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5314]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4070]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3361]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3135]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2995]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2922]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2454]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2351]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2337]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2291]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик