Corriere della Serra хабарига кўра, агар Эдин Жеко жамоадан кетадиган бўлса, «Рома» «Зенит» ҳужумчиси Сердар Азмун ёки «ПСЖ» ҳужумчиси Мауро Икарди билан шартнома имзолаши мумкин.
Сабаби «Рома»ни тарк этиши мумкин бўлган Эдин Жеконинг маоши ушбу мавсум учун 7,5 миллион еврони ташкил қилади. Клуб эса ҳозирги шароитда бундай харажатларни ортиқча деб ҳисоблайди.
Яқинда, Азмун «Боруссия Дортмунд» жамоасининг ҳам қизиқишлари доирасига тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, ушбу мавсум Сердар РПЛда 23 ўйин ўтказиб, унда 19 гол урди ва 2 голли узатмани амалга оширди.