Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Тўққиз болали оила вакили бўлган Кантенатор!

Баҳо:
+ | -

Нафақат кеча, балки “Реал” ва “Челси” ўртасидаги ҳар икки ярим финал ўйинида энг яхши футболчи деб топилган Н'Голо Канте ҳақида яқиндан билишнинг айни вақти.

Жаҳон футболида у кабилар жуда ноёб ҳисобланади. Бир вақтлар бошқа бир франциялик Клодд Макалеле номи марказий ярим ҳимоя, таянч нуқтасида қолганлардан алоҳида тилга олинарди. Ҳозир Канте кўрсатаётган ўйин фақат бузишга эмас, ижодга ҳам йўналганини кўриб туриб, у ўзидан аввалгилардан кўра анча илдамлаганини сезиш мумкин.

1991 йил Парижда туғилган Н'Голонинг ота-онаси 1980 йилда Малидан Францияга кўчиб ўтишган. Кантедан ташқари бу камтар оилада яна 8 фарзанд бор. Н'Голонинг онаси фаррош, отаси эса чиқиндини йиғиб олиш ширкатида ишларди. Ҳа, дарвоқе 7 ёш экан Н'Голо Францияда бўлиб ўтган муниалда (1998 йил) майдонга чиқади. Тантанали тарзда, футболчиларнинг қўлидан тутиб дўстлари билан чиқиб келган, деб ўйладингиз-а? Йўқ. Ўйиндан сўнг стадионни тартибга келтириш, чиқиндиларни йиғиб олиш мақсадида, отасига қарашиш учун.

Қаҳрамонимиз 8 ёшидан бошлаб “Сюрен” футбол академиясига қатнай бошлади. Митти жуссаси туфайли узоқ вақт мураббийлар уни назарга илмай келишди. 18 ёшида “Бульон” клуби уни таркибига жалб қилган бўлсада бош жамоа сафида дебютини 21 ёшида ўтказди. Анча кеч. Шундай эмасми?!  

Илк мавсуми омадли чиқди. Сўнг йўл Канн шаҳри томон бўлди. Шу номдаги жамоа таркибида ўйнаган Канте ҳақидаги сўзлар паст овозда бўлса-да 2013/14 йиллар мавсумидан сўнг бутун Европада эшитила бошлади.  Ўшанда тўпни олиб қўйиш бўйича Қўҳна қитъадаги энг яхши 5 футболчи орасига кирди.

Кейинги йўлни яхши биласиз. 8 миллион евро эвазига “Лестер”га кўчиб ўтган Н'Голо Англия чемпионига айланди. “Лестер эртаги”нинг бош қаҳрамони АПЛда мавсум футболчиси бўлди. Кейин эса ЕВРО-2016да терма жамоа билан кумуш медаллларга эга бўлган футболчи келаси мавсумни “Челси” таркибида ўтказиб яна Англияда тенгсиз бўлди. Ундан кейин Франция Кантенинг кўмаги билан мундиалда ғолиб бўлди.  2018/19 йиллар мавсумида клуби билан Европа Лигасида бош соврин соҳиби... кўриб турганинингиздек Канте совринлар ёнма-ён юради!

Гарчи Франция ва ота юрти Малида жуда машҳур бўлишига қарамай Н'Голо ўта камтар ҳаёт кечиради. Ўз мини-куперида ЙТҲга учрагач бир мудаат синган машина чироқларини скотч тасмада ёпиштириб юргани ОАВ томонидан ҳайрат билан ёритилган. У Парижда муҳожирлар, Малида қашшоқлар учун шароит яратиш йўлида кўплаб хайрия ишларини амалга оширади. Унинг ўта самимий, беозор эканини майдондаги ҳаракатларидан билса ҳам бўлади. Гарчи қўполлик ўта мойил футболчилар ўйнайдиган позицияда ўйнаса ҳам Англиядаги 5 йилдан ошган фаолиятида ҳали қизил карточка олмани ҳам буни исботлаб турибди. Унинг меҳнаткашлиги, жисмоний етуклиги-ю бошқа футболчи сифатиги фазилатлари эса ҳаммамизга маълум.

Энди Н'Голо Канте 29-май куни Истанбулда жамоаси билан финалда ҳаракат қилади. Уни кузатиш доим қизиқ...



Кантедан ташқари бу камтар оилада яна 8 фарзанд бор. Н'Голонинг онаси фаррош, отаси эса чиқиндини йиғиб олиш ширкатида ишларди. Ҳа, дарвоқе 7 ёш экан Н'Голо Францияда бўлиб ўтган муниалда (1998 йил) майдонга чиқади. Тантанали тарзда, футболчиларнинг қўлидан тутиб дўстлари билан чиқиб келган, деб ўйладингиз-а? Йўқ. Ўйиндан сўнг стадионни тартибга келтириш, чиқиндиларни йиғиб олиш мақсадида, отасига қарашиш учун.



...сўнг бутун Европада эшитила бошлади.  Ўшанда тўпни олиб қўйиш бўйича Қўҳна қитъадаги энг яхши 5 футболчи орасига кирди.

Кейинги йўлни яхши биласиз. 8 миллион евро эвазига “Лестер”га кўчиб ўтган Н'Голо Англия чемпионига айланди. “Лестер эртаги”нинг бош қаҳрамони АПЛда мавсум футболчиси бўлди. Кейин эса ЕВРО-2016да терма жамоа билан кумуш медаллларга эга бўлган футболчи келаси мавсумни “Челси” таркибида ўтказиб яна Англияда тенгсиз бўлди. Ундан кейин Франция Кантенинг кўмаги билан мундиалда ғолиб бўлди.  2018/19 йиллар мавсумида клуби билан Европа Лигасида бош соврин соҳиби...

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 19:22, 06.05.2021.
Ўқилди: 3611 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.