"Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси ярим финалида «Рома»ни умумий ҳисобда (6:2, 2:3) мағлубиятга учратиб финалга чиқди.
Оле-Гуннар Сульшер мураббий сифатида илк бор еврокубоклар финал йўлланмасини қўлга киритди.
Норвегиялик 1999 йилда футболчи сифатида МЮ билан Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган эди. Финалда «Бавария» 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган ва ғалаба голини айнан Сульшернинг ўзи киритганди.
Сульшер 2018 йилнинг декабрь ойида МЮ мураббиси сифатидаги фаолиятини бошлаган.