Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ана холос! «Реал» Азарни 50 миллион еврога сотишга тайёр. Чунки...

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячи Эден Азар билан хайрлашмоқчи. Унинг «Челси»га қарши ўйиндан кейинги хатти-ҳаракатлари клуб хўжайинларини ғазаблантирган.

Мадрид клуби белгияликни 50 миллион еврога сотишга тайёр. Азарни сотишдан тушган пул орқали, «Реал» президенти Флорентино Перес «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишга сармоя киритмоқчи, деб ёзади Mundo Deportivo.

Marca эса «Реал»нинг футболчини сотмоқчи бўлганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, футболчи трансферга қўйилганлигини ёзмоқда.

Айтишларича, клуб 30 ёшли ярим ҳимоячининг ўйин даражасидан жуда норози ва унинг Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Челси»дан учралган мағлубиятдан сўнг, ўзини тутиши Мадрид раҳбариятига ёқмаган.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи тахминан 100 миллион евро эвазига (бонуслардан ташқари) «Реал»га кўчиб ўтган эди.

Маълумот ўрнида, Белгиялик футболчи ушбу мавсум «Реал Мадрид» таркибида барча мусобақаларда ўтказган 18 учрашувида 3 гол урган.

Киритилди: 19:01, 07.05.2021.
Ўқилди: 9998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.