"Реал Мадрид Кастиля" клуби бош мураббийи Рауль Гонсалес мураббийлик фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
GOAL.com хабарига кўра, "Айнтрахт" бош мураббий Ади Хюттерга ўринбосар изламоқда ва испаниялик мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда .
Клублар мураббийнинг Бундеслигага ўтиши ҳақида музокара олиб боришган, аммо ҳозирча музокара тўхтаб қолган.
Рауль 2019-йилнинг ёзидан бери "Кастиля"ни бошқариб келмоқда. У Зинедин Зиданнинг "қаймоқранглилар"ни тарк этса жамоани бошқаришга асосий номзодлардан бири деб ҳисоблашади.