Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Юрий Евдокимов: “Бунёдкор”ни очиқ кўнгил билан тарк этяпман

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” аъзолари “Dubai Matchworld Cup 2012” турнининг учинчи ўрни учун кечадиган учрашувида Донецкнинг “Шахтёр” клуби билан куч синашишади.

Тунис жамоасига қарши кечган баҳсдаги қўпол ҳаракати учун қизил карточка олган Александр Кучер бугун “Шахтёр”га ёрдам бера олмайди. Донецкликлар Украина чемпионатининг иккинчи даврасига бош мураббийсиз тайёрланишмоқда. Уларнинг руминиялик устози Мирчи Луческу ҳамон ўз саломатлигини тиклаш билан банд.

Ўтган учрашув билан олиб қараганда “қалдирғочлар”да ҳам баъзи бир ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Мураббийлар кўрикда бўлишган Юрий Евдокимов ва Муҳаммад Юсеф ҳозирги кунда “Бунёдкор”ни кучайтира олмаслигини айтишди.
- “Бунёдкор” жамоаси билан бир неча кун давомида шуғулланганимдан миннатдорман. Бундай муҳитда ва ажойиб футболчилар даврасида бўлиш ёқимли. Жамоада мени жуда илиқ кутиб олишди. Футболчилар билан жуда тез фурсатда мустаҳкам алоқа ўрната олдим. Жамоа аъзолари худди бир оиладек эканлиги кўриниб турибди. Миржалол Қосимов бошчилигида олиб борилган машғулотлар ёқди. Қизиқарли ва ранг-баранг машқлар бажарилмоқда. Менга клуб раҳбарлари ва бош мураббийи ўз имкониятларимни тушунтириб беришди ва клубни очиқ кўнгил билан тарк этяпман. Кейинги фаолиятим ёрқин давом этиши учун улардан қимматли маслаҳатлар олдим. Ана ўшанда балки яна “Бунёдкор”га келарман. Энди бу ерда орттирган янги дўстларимга ишқибозлик қилишни бошлайман. “Бунёдкор” нафақат ички мусобақаларда, балки халқаро турнирларда ҳам муваффақиятли иштирок этишини истайман, - деди эстониялик Юрий Евдокимов.

Славолюб Жоржевич бироз бетоб. “Вольфсбург”га қарши кечган учрашувда жароҳат олган Руслан Мельзиддинов мустақил равишда машғулот ўтказишга киришди.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Шахтёр” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:31, 23.01.2012.
Ўқилди: 16676 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.