"Севиля" бош мураббийи Хулен Лопетеги Испания чемпионатининг 35-тур доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кўп гапириш керак эмас. Улар ҳақида Зидан гапиради. Унинг маҳоратига шубҳа қилиш мумкин эмас. Зидан - "Реал" учун энг зўр мураббий.
"Севилья" турнир жадвалида юқори ўринни эгаллаб турибди, чунки биз йилни жуда яхши ўтказдик. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба учун курашамиз ва ўз ҳолатимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.
Уч ўйиндан бери биз "Реал"ни мағлуб эта олмаяпмиз. Улар биз билан жуда мувозанатли учрашувлар ўтказдилар ва ғалаба қозонишади. Бугун яна бир ўйин ўтказамиз. Биз орқага қарамаймиз. Менимча, энди шу анъанага чек қўйамиз", - дея Лопетеги сўзларини келтирди Marca.
Ушбу мавсумда "Севилья" Испания чемпионати турнир жадвалида 70 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа биринчи ўриндаги "Атлетико"дан олти очкога ортда қолмоқда.
"Реал" - "Севилья" учрашуви 9-май куни Тошкент вақти билан 22:00да бўлиб ўтади.