Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Неймар шартномасини янгилашга нима ундаганини айтди

Баҳо:
+ | -

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Париж клуби билан янги шартнома тузилишига изоҳ берди.

Энди бразилиялик юлдуз француз гранди таркибида 2025 йил июньгача тўп тепади.

«Мен жуда хурсандман. Бу ҳақиқат. Бугунгача ушбу жамаоада бўлиб, кўплаб ютуқларга эришганимдан бахтиёрман.

Энди эса олдиндаги 4 йилда катта лойиҳанинг бир қисми бўлиб, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш ҳақидаги асосий орзуимизни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Мен клуб билан қолишдан хурсандман.

Мени шартномамни янгилашимга нима ундади? Биринчи омил - бахт. Мен ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлганим бу бахт. Кейин эса жамоа ҳамда шерикларим билан, қопаверса, бизни янада кўпроқ ютуқларга эришишда ёрдам берадиган ажойиб мураббий билан алоқам.

Буларнинг барчаси сизни бу ерда қолишга ундайди», - дея 29 ёшли футболчининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Қайд этиш жоиз, Неймар ПСЖ таркибида 2017 йилнинг ёзидан бери ўйнаб, 112 учрашувда 85 гол урган ва 51 голга узатма амалга оширган.

Киритилди: 22:12, 08.05.2021.
Ўқилди: 7232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.