Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Олимпик» сардори: «Про лига жорий йилда анча ўсишга эришди»

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум Про лигада дебют қилаётган "Олимпик" клуби қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини қозона олди. Жамоа қайд этаётган натижалар ва намойиш қилаётган ўйин ҳам кўпчиликка манзур келяпти, десак муболаға бўлмайди. Бу борада жамоа сардори Беҳзод Шамсиев ҳам сўзларимизга қўшилган ҳолда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бешта тур ортда қолди. Шундан келиб чиқиб Про лига баҳслари ҳақида нима дея оласиз?
— Про лига жорий йилда анча ўсишга эришди, деб ўйлайман. Олдинга силжиш кузатилди. Кубок баҳсларига ҳам эътибор берган бўлсангиз Про лига жамоалари Суперлига клубларига яхшигина бошоғриқ бўла олди. 9та жамоанинг ҳар бири элитага чиқишга ҳаракат қилади. Ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўриш керак. Чунки жамоаларнинг даражаси бир-бирига яқин.

— «Олимпик» жамоасига келиш тарихи қандай бўлган?
— Бу жамоага келишимга асосий сабабчилардан бири Тимур ака Кападзе ҳисобланади. «Пахтакор»га ҳам шунчалик тарбиялагани учун раҳмат айтаман. Жамоада мен тўп тепадиган позицияда рақобат кучли эди. Менга эса ўйин амалиёти керак бўлгани учун «Олимпик»га ўтишга рози бўлдим. Клубда шароитлар жуда яхши. Мен билган мураббийлар фаолият олиб бормоқда.

— Про лигада «Олимпик» учун асосий рақобатчи жамоалар кимлар?
— Асосий рақобатчи жамоалар «Бухоро», «Нефтчи» ва «Динамо»ни айта оламан. Уларнинг даражаси Суперлига клубларидан қолишмайди. Таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Уларнинг орасига «Хоразм»ни ҳам қўшишим мумкин.

— Жамоада ички муҳит қандай?
— Ҳаммаси яхши. Мураббийлар ва футболчилар орасида муносабат аъло даражада. Қийин вазиятларда бир-биримизга ёрдам беряпмиз. Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтади.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 10:11, 09.05.2021.
Ўқилди: 1671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.