Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида айтсайдерни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 35-туридан ўрин олган баҳсда «Арсенал» ўз майдонида «Вест Бромвич»ни қабул қилди. «Эмирейтс» ўингоҳида кечган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Дастлаб, майдон эгалари биринчи бўлимда Смит-Роу ҳамда Пепенинг голлари эвазига рақиблари дарвозасини икки бор ишғол этиб, танаффусга ғалаба билан йўл олишди.

Кейинчалик эса, иккинчи тайм ўрталарида мезбонлар вакили Перейра ўз голи билан ҳисобни қисқартирди. Шунга қарамай, бу гол ҳатто дуранг учун ҳам етарли бўлмади.

Ўйинга нуқта қуйиб берган тўпни сўнгги дақиқаларда Виллиан киритди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Якунда, «канонирлар» аутсайдердан 3 очко тортиб олишди.

Шу тариқа, бугунги учрашувдан сўнг, «Арсенал» очколари сонини 52 тага етказиб, тўққизинчи ўринни банд этган бўлса, бугунгача 26 очко жамғарган «Вест Бромвич» ўн тўққизинчи поғонада бормоқда.

«Арсенал» – «Вест Бромвич» 3:1(2:1,1:0). «Эмирейтс»

Голлар: 1:0 – 29 Смит Роу, 2:0 – 35 Пепе, 2:1 – 67 Матеус Перейра, 3:1 – 90 Виллиан.

«Арсенал» – Лено, Холдинг, Чемберс, Габриэл, Пепе, Смит Роу (Тирни, 63), Виллиан, Эль-Ненни, Мартинелли (Ляказетт, 60), Себальос (Парти, 76), Сака.

«Вест Бромвич» – Джонстон, Бартли, Ферлонг, Аджайи, Таунсенд, Филлипс, Галлахер, Робинсон (Диангана, 68), Йокушлу, Матеус Перейра, Диань (Робсон-Кану, 56).

Огоҳлантиришлар:
Робсон-Кану (62), Себальос (70), Галлахер (76).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:56, 10.05.2021.
Ўқилди: 2417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.