Кириш Регистрация

Пиоли: «"Милан" Италиянинг энг яхши жамоаси»

Баҳо:
+ | -1

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А сериянинг 35 туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши учрашув(3:0)дан сўнг, фикр билдирди.

«Биздаги жамоа ишонч ва фидойилик руҳи ўйин сифатни намойиш этди ва яхши натижа берди. Бизни яна бир ўйин кутиб турибди ва бу ўйиндан қийинроқ бўлиши мумкин.

Ушбу мавсумда биз муҳим ғалабаларни қўлга киритдик, аммо бу жуда муҳим ва принципиал учрашув эди. Афсуски, бу мавсумдаги сўнгги ўйин эмас, шунинг учун биз давом этишимиз керак.

Қатъийлик ва жамоавий руҳ жиҳатидан шубҳасиз биз узоқ вақт давомида Италиянинг энг яхши жамоасимиз.

Қийин мавсумдан сўнг, психологик чарчоқ бўлиши аниқ, аммо биз бугун қийинчиликларни енгиб, бошқача йўл тутишимиз кераклигини билардик. Ҳар бир тўп учун курашиш вақти келганида, биз орқага чекинмадик», -деди мураббий.

Маълумот учун, бугунгача 72 очко тўплаган «Милан» А Серия турнир жадвалида кучли учликка якун ясаб бермоқда.

Манба: football Italia
Киритилди: 02:48, 10.05.2021.
Ўқилди: 3221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.