Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Моуриньо: Пепе майдонга тушишга тайёр

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: ЕВРОПА

Мадриднинг "Реал" клуби устози Жозе Моуриньо испания кубогининг жавоб учрашувида, жамоа ҳимоячиси Пепенинг майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади.

"Сантьяго Бернабео"даги баҳсда кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган қилиқлари билан ёдда қолган Пепени, Мадрид клуби раҳбарияти иккита ўйинга четлатгани ҳақида ҳабарлар тарқалганди. Бугун эрталаб Испания Футбол Федерацияси тартиб-интизом қўмитаси Пепега қўйган айбловларни асоссиз деб топган ва унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрувчи қарор қабул қилмагани ҳақида хабар тарқалди.

Мадридликлар устози Жозе Моуриньо эса, футболчини белидан олган кичик жароҳатини тузатгани ва "Барселона"га қарши жавоб баҳсида майдонга тушишга тайёр эканлигини таъкидлади.

"Пепе ўйинга тушишга тайёр ҳолатда. Агар ўйиндан олдин ўзини яхши хис қилса уни албатта майдонга тушираман. Ҳозирча учрашувда Ласана Диарра ҳамда Эстебан Гранероларнинг тушиши сўроқ остида турибди. Уларда кичик жароҳатлар мавжуд",- дейди Моуриньо, клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: soccer.ru

Ҳуллас, Мадрид клуби ўз "услуби"да...

Киритилди: 20:13, 24.01.2012.
Ўқилди: 15871 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик