Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ҳаким Фузайлов: «Бизда дарвоза, қанотлар ва ҳужумда муаммо бор»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов «Шўртан»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Бу ерда осон ўйинлар бўлмайди, рақиб захира ўйинчилари кам бўлишига қарамай, яхши ўйнади. Уларнинг сафида ақлли футболчилар ўйнади. «Шўртан» шундай ҳолатда ҳам «Нефтчи»ни енгиб, Суперлига вакили «Қизилқум»га минимал ҳисобда ютқазди.

Ҳар 4-5 кунда ўйнаётганимиз учун ротация қиляпмиз. Ёшлар жамоасидан келган футболчилар яхши ҳаракат қилишяпти. Жамоада муҳит яхши, доимий мулоқотдамиз, лекин раҳбарият билан анчадан буён кўришганим йўқ.

Бизда дарвоза, қанотлар ва ҳужумда муаммо бор. Асосий посбон жароҳат олган, олдинда эса фақат Усмонов ўйнамоқда. Унинг ўйинида муаммо йўқ, лекин марказий ҳужумчи гол уриши керак, буни ўзига ҳам айтдим. Яна бир ҳужумчи Алимов эса ортиқча вазн билан ўйнамоқда. Агар у тез орада ўзини тартибга келтириб олмаса, жаримага тортилади», дейди мураббий.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:25, 12.05.2021.
Ўқилди: 1607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5391]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4118]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3440]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3168]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3063]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2964]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2554]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2394]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2368]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик