Кириш Регистрация

«Атлетико» ўз уйида ғалаба қозониб, чемпионлик учун курашни муносиб давом эттирди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ўзининг навбатдаги юришини маваффаққиятли амалга оширди.

Испания Ла Лигаси 36-туридан ўрин олган «Атлетико»- «Реал Сосьедад» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ванда Метрополитано» ўйингоҳида кечган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳояланди.

Дастлаб, «матрасчилар» вакили Янник Карраско стандарт вазиятдан сўнг, ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Анхель Корреа рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди.

Баҳс якунига етиб бораётган бир паллада меҳмонлар аъзоси Элорса Субельдиа ўзи голи билан ўртадаги фарқни қисқартирди.

Лекин бу гол Сосьедадликларга очко олиб келмади. Якунда ҳисоб ўзгармади ва Мадрид жамоаси чемпионлик пойгасидаги навбатдаги тўсиқдан кўнгилдагидек ўтиб олди.

Шу тариқа, бугунги учрашувдан сўнг, 3 очкони қўлга киритган «Атлетико» ўз очколари сонини 80 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Бугунгача 56 очко жамғарган «Реал Сосьедад» эса бешинчи поғонадан жой олган.

«Атлетико» – «Реал Сосьедад» 2:1 (2:0, 0:1). «Ванда Метрополитано»

Голлар: 1:0 – 16 Карраско, 2:0 – 28 Корреа, 2:1 – 83 Субельдия.

«Атлетико» – Облак, Савич, Триппьер, Эрмосо, Фелипе, Сауль (Кондогбиа, 73), Карраско, Льоренте, Коке, Корреа (Жоау Феликс, 73), Суарес (Лоди, 81).

«Реал Сосьедад» – Ремиро, Монреаль (Лопес, 59), Сальдуа, Элустондо (Субельдия, 69), Саньян (Пачеко, 59), Ойарсабаль (Меркеланс, 69), Субименди, Барренечеа, Гуриди, Порту, Исак (Баутиста, 46).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:21, 13.05.2021.
Ўқилди: 3645 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.