2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Колумбия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. АҚШнинг Канзас-Сити шаҳридаги «Эрроухед» стадионида бўлиб ўтган учрашувда жанубий америкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Колумбия ҳужумчиси Жон Кордоба жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Жон Арьяс аниқ зарба йўллаб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.
Колумбия гуруҳ босқичида K гуруҳида 7 очко тўплаб, биринчи ўрин билан плей-оффга чиққан эди. Гана эса L гуруҳида 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаган.
Шу тариқа, Колумбия терма жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди. Кейинги босқичда колумбияликлар Швейцария терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Жаҳон чемпионати-2026. 1/16 финал
4 июль
Колумбия — Гана — 1:0
Гол: Арьяс, 14.













