«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Челси»га қарши (1: 0) учрашувдан сўнг, фирк билдирди.
«Мен жуда ҳурсандман. 10 йилдан бери биз бу эрда ғалаба қозона олмаётган эдик, шунинг учун бундай натижага эришиш жуда яхши.
Бу муносиб ғалаба, чунки биз уюшқоқлик ва тўғри муносабат билан босим ўтказдик, рақибни хатоларга йўл қўйишга мажбур қилдик. Биз яхлитлик намойиш этдик.
«Стэмфорд Бридж»га Тухелга қарши ўйнаш учун келганингизда, қийналишингиз аниқ.
Бу эрда «Челси»га қарши устунлик кўрсатиш ақлга сиғмайди. Жамоанинг ишга бўлган муносабати жуда ажойиб», - дейди испаниялик мутахассис.