Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун, 13 май куни тунда икки Англия клублари ўртасида жуда ҳам кучли қарама қаршилик бўлиб ўтади.

Ушбу жамоалар азалдан бир-бирларига рақиб ҳисобланишади, бугунги ўйин эса футболчилар учун ҳам, мураббийлар учун ҳам мавсумдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлади.

Бири бу мавсумда бекорга иккинчи ўринда бормаётганини исботламоқчи бўлса, иккинчиси бутун жамоа билан ҳали ҳам қандай кучга эгалигини кўрсатиш учун ҳаракат қилади.

“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида доим устунликка уринса, “Ливерпуль” муҳлисларга инқирозни бир тасодифлигини исботлаш учун интилади.

Сульшер шогирдлари ўтган турда “Лестер”ни қабул қилишди. “Ливерпуль” мухлислари “Юнайтед”нинг илтифотига муҳтож эдилар, лекин “қизиллар” ўзлари истаган натижага эриша олишмади.“Қизил иблислар”нинг 2:1 ҳисобида мағлуб бўлгани “Ливерпуль”ни деярли Европа Лигасига равона қилди деса ҳам бўлади.

Бугун Сульшер қўл остидаги жамоа “Ливерпуль”ни аяб ўтирмаслиги аниқ, чунки “МЮ”нинг ҳозирги таркиби доим ғалаба учун ҳаракат қилмоқда.

“Юнайтед” ўтган мавсумда “Ливерпуль”дан 33 очко ортда қолган эди, кўплаб омадсизликларни бошидан кечирган Клопп жамоаси эса Европа Лигаси учун ўйнайдиган жамоа бўлиб қолди.

АПЛнинг 49 учрашувида 25 гол урди ва 18 голга узатма – Бруно Фернандеш “Манчестер Юнайтед”га келганидан кейин жамоани муваффақият сари етаклай бошлади. Айнан у Сульшернинг “қолипи”га туша олди ва бошқа футболчиларга ҳам мотивация бера олди.

“Юнайтед”нинг яна бир омадли трансферларидан бири, Ҳарри Магуайр ҳозирда Рио Фердинанд каби ўзини кўрсатмоқда десак муболаға бўлмайди.

Ҳозирги “МЮ”да Фергюсон давридаги кўплаб жиҳатлар бор масалан, жасурлик, баъзида омадли, ҳатто ўз даражасидан пастроқ бўлса ҳам ўз устунлигига ишонадиган фазилатлар.

Энди эса “Ливерпуль” га келсак, Клопп бу мавсумда жамоаси билан жуда ҳам қийин даврларни бошидан ўтказяпти. Хусусан ҳимоячи Виржил ван Дейкнинг жароҳати “Ливерпуль”га жуда ҳам қаттиқ таъсир қилди. Вандейкдан ташқари Хендерсон, Гомес ва Матипларнинг йўқлиги Клоппни ўйлантириб қўйди. Аммо жароҳатланганлардан ташқари жуда ҳам кучли футболчилари жамоа сафида деярли доим бўлган, Салоҳ, Мане, Фирминьо каби ўйинчилар афсуски, ўз даражасида ўйнай олмаяптилар.

Ушбу жамоалар умумий 207 бор тўқнаш келишган. Шундан 82 учрашувда «Манчестер Юнайтед» ғалаба қозонга, 67 баҳсда «Ливерпуль» клубининг қўли баланд келган ва 58 ўйин дурранг натижа қайт этилган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” учрашуви бугун 00:15да стар олади. Бу тўқнашувни УзРепорт канали орқали кузатишингиз мумкин.

Киритилди: 21:26, 13.05.2021.
Ўқилди: 2142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.