«Атлетико» «Ливерпуль» яримҳимоячиси Наби Кейта хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти маълум қилади.
«Матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоне гвинеялик яримҳимоячининг ашаддий мухлиси ва уни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Transfermarkt 26 ёшли Кейтани 38 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2023 йил июнида тугайди.
Жорий мавсумда Наби атиги 16 учрашув ўтказди ва ўзини самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.