Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси йўлланмаси қўлга кирита оладими?

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби кеча оқшом Англия чемпионатининг 34-туридан олган "Манчестер Юнайтед"га қарши қолдирилган учрашувни ўтказди ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Клопп жамоаси ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 60тага етказиб, жадвалда 5-ўринга кўтарилиб олди. Хўш, АПЛнинг ўтган мавсумдаги чемпиони келаси мавсумда Европа чемпионлар лигаси қўлланмасини қўлга кирита оладими?

Премьер-лига айни пайтдаги жадвалининг юқоридаги кўриниши қуйидагича:

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-ятТ-НОчко
1 Манчестер Сити 35 25 5 5 72-26 80
2 Ман. Юнайтед 36 20 10 6 70-42 70
3 Лестер 36 20 6 10 65-44 66
4 Челси 36 18 10 8 55-33 64
5 Ливерпуль 35 17 9 9 61-41 60
6 Вест Хэм 35 17 7 11 55-45 58
7 Эвертон 35 16 8 11 46-42 56


Кўриб турганингиздек, "Манчестер Сити" ва "МЮ" ЕЧЛ йўлланмасини ҳал қилиб бўлишган. Қолган 2та йўлланма учун эса 6та клубда имконият сақланиб турибди. Албатта, энг яхши имконият "Лестер" ва "Челси" клубларида, аммо "Ливерпуль" уларнинг биридан йўлланмани тортиб олиши мумкин. Мерсисайдликлар 36-тур баҳсини ҳали ўтказишмади. Клопп жамоаси 16 май куни АПЛни аллақачон тарк этган "Вест Бромвич" клуби меҳмони бўлади ва ғалаба қозонса, ўз очколарини 63тага етказиб олади.

37-турда эса "Челси" ва "Лестер" клублари ўзаро "Стемфорд Бриж"да тўқнаш келишади. Табиийки, бу баҳсда камида битта жамоа очко йўқотади. Бу эса "Ливерпуль"га қўл келиши мумкин. "Қизиллар" кейинги турда "Бёрнли" клуби меҳмони бўлишади ҳамда ғалаба қозонса, ўз очколарини 66тага етказиб олишади.

"Челси" - "Лестер" ўйинида мезбонлар ғалаба қозонса, "Ливерпуль" очколар бўйича "тулкилар"га етиб олади. Мавсум сўнгида бу икки жамоанинг ўзаро очколари тенг келиб қолса, биринчи навбатда тўплар фарқи инобатга олинади. Ҳозирда "Лестер"ники +21 (65-44), "Ливерпуль"ники эса + 20 (61-41). Шу боис, мерсисайдликлар кейинги баҳсларда имкон қадар кўпроқ гол уришга ҳаракат қилишади.

"Челси" - "Лестер" ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонса ёки дуранг қайд этилса, "Ливерпуль" очколар бўйича лондонликлардан ўтиб кетади ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлади.

Демак, ЕЧЛ йўлланмаси тақдири, катта эҳтимол билан, 18 май куни бўлиб ўтадиган 37-тур доирасидаги "Челси" - "Лестер" учрашувида ҳал бўлади. Бундан ташқари, "туликлар"ни сўнгги турда "Тоттенхэм"га қарши яна бир қийин учрашув кутиб турибди.

Жамоаларнинг сўнгги — 38-турдаги ўйинлари эса қуйидагича:

"Ливерпуль" - "Кристал Пэлас"
"Лестер" - "Тоттенхэм"
"Астон Вилла" - "Челси"

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:30, 14.05.2021.
Ўқилди: 8121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.