"Насаф" эртанга ОФК кубоги 2-турида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамаосига қарши майдонга тушади. Бугун ушбу учрашув олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда қатнашган "Насаф" футболчиси Шерзод Насруллаев эртанги ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.
- “Aвваламбор барчага ассалому алайкум дейман. Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, барчамиз ўйинга тайёрмиз. Ғалаба қозониб барча мухлисларимизни ҳурсанд қиламиз деган умиддаман” – дейди Шерзод Насруллаев.
- 1-тур жамоангиз учун жуда ажойиб ўтди. Aсосан иккинчи бўлимни 22 дақиқасида рақиб жамоа дарвозасига тўртта гол киритилди. “Насаф”нинг гуруҳ ғолиби бўлиши учун нима ҳалақит бериши мумкин?
- Табиийки рақиблар, асосан мезбонлар. 1-турнинг биринчи бўлимида кўплаб вазиятлар яратдик лекин фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда биринчи голни урганимиздан сўнга барча тинчланди ва жамоа озъ футболини намойиш этишни бошлади. 1-турда кўрсатган ўйинимиз бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди. Биз “Олой” билан бўлиб ўтган ўйинни таҳлил қилиб чиқдик ва футболчиларга учрашувдаги салбий ва ижобий жиҳатларни такидлаб ўтдик. Биз эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз аммо мезбонлар бунга йўл бермасликка ҳаракат қилишади. Бироқ ижобий натижага эришиш учун энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак бўлади.
- "Олой" асосан ҳимояда ўйнади ва ҳужумдаги ўйинчилари савияси пастроқлиги кўринди. "Хўжанд"да эса 10 ва 7-рақамдаги футболчилар ҳужумда жуда яхши ўйнашди. Бунга ҳимоячилар тайёрми?
- "Олой" асосан ҳимояга урғу берди, кўплаб ўйинчилар ҳимояда ўйнашди. Менимча "Хўжанд" кўпроқ ҳужум қилади ва олдинга ўтади. Бу биз учун балки фойдага ишлар. Рақиб ҳимоявий ўйнайдими ёки ҳужумкорми фарқи ўйин, бундай баҳсларга тайёр бўлишимиз шарт. Ҳозир фақат "Хўжанд" ҳақида гапираяпмиз, аммо "Олтин Aср" ҳам жуда яхши жамоа.
- “Хўжанд” жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?
"Эртанги баҳсга жамоамиз тайёр, мухлисларимизни хурсанд қилиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Хўжанд" жамоаси ўйинларини ўрганиб чиқдик, улар ғалаба учун бор кучини бериши аниқ. Лекин биз ҳам ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз", - дейди Насруллаев.