Кириш Регистрация

Льяпорт Евро-2020да Испания термаси сафида ўйнайди. Нима учун ФИФА бунга қарши эмас?

Баҳо:
+ | -

Эмерик Льяпорт Евро-2020да Испания термаси сафида ўйнайди. Гарчи 2017 йилда у испанларга қарши ўртоқлик ўйинида таркибда бўлган бўлса-да.

«Ман Сити» ҳимоячиси Эмерик Льяпорт Франциянинг турли ёшдаги ёшлар жамоаларида 50 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган, аммо сешанба куни Испания паспортини олган ва яқин орада Испания терма жамоасида ўйнайди. Бу ҳақда El Chiringuito хабар берган, расмий эълон бугунбўлиб ўтади.

Маrcа хабарига кўра, Испания бош мураббийи Луис Энрикенинг ҳимоячига шахсий қизиқиши бор. У бир неча ҳафта олдин Испания футбол федерацияси раҳбарларидан 26 ёшли францияликни Испания фуқароси бўлиш имкониятини ўрганишни илтимос қилди.

Испанлар ҳамма нарсани тезда ҳал қилдилар. Ушбу иш Спорт бўйича Олий Кенгаш ва унинг янги президенти Хосе Мануэл Франко иштирокида амалга оширилди. Энрике таркибни 21 май куни эълон қилиши кутилмоқда ва Льяпорт у ерда бўлиши керак.

У француз паспортидан воз кечишига тўғри келмайди. Март ойининг ўрталарида Франция ва Испания икки фуқаролик конвенциясини имзолаган эдилар. Франция Президенти Эммануэл Макрон Франция ҳудудида 190 минг испан, Испанияда 150 минг француз яшаётганини таъкидлаб ўтганди.

Нима учун ФИФА бунга қарши эмас?

Льяпорт Бордодан 135 километрда жойлашган Франциянинг Ажене шаҳрида туғилган. 2011 йилдан 2016 йилгача у Франциянинг турли ёшдаги ёшлар жамоаларига чақирилган ва 2013 йилда у ҳатто Евро U19 кумуш медалига сазовор бўлган. Аммо Диде Дешам Льяпортни ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган, шу сабабли ҳимоячи у ерда ҳеч қачон дебют қилмаган.

ФИФА қоидаларидаги сўнгги ўзгаришларга кўра, агар футболчи 21 ёшга тўлгунга қадар асосий таркибда учтадан кўп ўйин ўтказмаган бўлса,бошқа терма сафида ўйнаши мумкин. Бу саралаш ва ўртоқлик ўйинларига тааллуқлидир, аммо Евро ва Жаҳон чемпионатининг финал босқичларига эмас.


Шунингдек, футболчи қуйидаги талаблардан бирига мос келиши шарт:
- У ўйнашни хоҳлаган федерация ҳудудида туғилган,
- унинг биологик ота-оналаридан бири ёки боболаридан бири бу ҳудудда туғилган,
- мамлакат ҳудудида камида беш йил доимий яшаган.

Льяпорт 2010 йилдан 2018 йилгача "Атлетик" таркибида ўйнаган.Ва унинг келиб чиқиши баск эканлигини унутмайлик.

«Франция терма жамоаси менинг юрагимда, чунки мен ушбу мамлакатда туғилганман. Аммо менда танлов имконияти бўлса, мен қарор қабул қилишим керак бўлади, чунки Жаҳон ва Европа чемпионатларида қатнашиш ҳар бир футболчининг максимал мақсади ҳисобланади».

Льяпорт французлар учун кумуш медаль билан тугаган Евро-2016га бормади ва ўша йилнинг августида Хулен Лопетеги ҳимоячининг маҳаллилашиши учун рухсат берди. Бироқ, бир ой ўтгач, французлар ҳимоячини 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари учун таркибга чақиришди. Октябрь ойидқ улар Болгария ва Голландияга қарши баҳс олиб боришди.

Кейинчалик бахтли Льяпорт Франция таркибида ўйнашни хоҳлаётганини айтди: «Мен Испания фуқаролигига эга бўлишим мумкин эди, лекин мен уни олмаганман. Мен 7,5 йилдан бери Испанияда яшайман. Беш йилдан кейин сиз буни сўрашингиз мумкин, аммо мен сўрамаганман. Бу Франция терма жамоаси менинг мақсадим бўлганлигининг исботи».
Бироқ, кейинчалик футболчи ҳеч қачон французлар сафида дебют қилмаган.
2017 йил март ойида Льяпорт ҳатто Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида ҳам захира ўриндиғида қолди.

2018 йил декабрь ойида Льяпорт тўғридан тўғри Дешамни айблади: «Албатта, буни спорт билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ўйлайман. Сиз мураббийдан сўрашингиз керак. Менда унга қарши ҳеч қандай хусумат йўқ, лекин агар кимдадир муаммо бўлса,бу аниқ мен эмас. Мен жаҳон чемпиони бўлишим мумкин эди. Аммо қарорларни мураббий қабул қилади. У мени шахсий сабаблари билан жамоага чақирмади, деб ўйламайман»..

Икки йил ўтгач, Льяпорт ўз фикрини ўзгартирди. 2020 йил ноябрида у кўнглидаги гапни яшириб ўтирмади: «Клубимдаги фаолиятимдан қониқаман, аммо менга терма жамоада ўйнаш етишмаяпти.

Мен узоқ вақтдан бери у ерга чақирилмадим. Мен ажабланяпман, айниқса, беш йилдан кўпроқ вақтни Франция ёшлар жамоаларида ўтказганимдан кейин».
Футболчининг кейинги фаолияти қай тусда давом этишини фақатгина вақт кўрсатади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:40, 16.05.2021.
Ўқилди: 3582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.