Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Футбол тарихидаги ғалати ва қизиқарли қизил карточкалар

Баҳо:
+ | -

Футболда шундай ажойиб ҳодисалар бўладики, у мухлислар қалбига абадий муҳрланиб қолади. Масалан, қайсидир жамоалар учрашувида киритилган шедеврлар ёки голлар ёмғири. Қайсидир ўйинда қайд этилган сенсацион натижалар-у, қайсидир футболчининг порлаши. Аммо буларга умуман тескари бўлган воқеалар ҳам футболда кам учрамайди. Келинг биргаликда шундай учрашувлар билан танишиб чиқамиз. Яъни ҳақиқий жангга айланиб кетган ва карточкаларга бурканган ўйинлар билан.


1. Аргентиналик футбол ҳаками битта учрашувда 36 та қизил карточка кўрсатиб, бир ўйинда белгиланган пенальтилар сони бўйича рекорд ўрнатди. Ҳакам аввал иккала жамоадаги барча ўйинчиларни майдондан четлаштирди, сўнгра захира ва мураббийларни нишонга олди. "Примьера Д" дивизионидаги (Аргентина чемпионатининг бешинчи даражали мусобақаси) "Клейпол" - "Аурелиано Аренас" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи ярми нисбатан хотиржам ўтди. Ҳакам биринчи бўлимда Дамиан Рубио ечиниш хонасига атиги иккита футболчини юборди. Иккинчи бўлимда ҳакамлар гуруҳи буткул назоратни йўқотди; ўйин борган сари қўполлашди ва учрашув охирига келиб майдонда катта муштлашув бошланди, шундан сўнг қолган қизил карточкалар кўрсатилди.


2. 70-йилларнинг охирида Мексиканинг "Атлетико" ва "Эспаньол" жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳакам Гонсалес 26 та қизил карточка кўрсатди. Биринчидан, қўпол ўйин учун у иккала жамоанинг бир нечта футболчиларини майдондан четлаштирди. Кейин, умумий жанжал бошланганда қолган барча футболчилар қизил рангли карточкаларни қабул қилиб олишди. Мураббийлар ва жамоа вакиллари майдонга югуриб чиққач, улар ҳам карточкали бўлишдан четда қолишмади.


3. 1969-йил 3-ноябрда Буюк Британияда "Тонгхэм" Ёшлар Клуби бўлган "Суррей" ва "Хоу-Ли" ("Хантс") жамоалари мутлақ рекордчиларга айланишди. Иккала жамоадан 22 нафар футболчи қизил карточка олишди (яъни, барча футболчилар майдондан четлатилди). Ҳакам, ҳаттоки, "келишмовчилик"га аралашган ва жамоалардан бирига ёрдам беришга уриниб кўрган ён ҳакамни ҳам аяб ўтирмади. Буларнинг бари футболда бўлиши мумкин бўлмаган бир ҳолат эди.

4. Испаниянинг "Рекреативо Линенсе" ва "Саладилло" футбол жамоалари ўртасидаги учрашувга хизмат кўрсатган ҳакам футболчиларга 19 та қизил карточка кўрсатди. Ҳакамлар учрашувнинг 54-дақиқасида 1: 0 ҳисоби "Рекреативо" фойдасига ҳал бўлаётганида, футболчилар ўртасидаги жанжал туфайли ўйинни тўхтатди.

5. Уругвайнинг "Монтевидео Вандерерс" - "Хувентуд" учрашуви (3:3) ҳакамнинг финал ҳуштагидан сўнг оммавий муштлашув билан якунланди. Майдонда зиддият юзага келишига сабаб, майдон эгалари фикрига кўра ҳакам учрашув охирига келиб ярим ҳимоячи Гастон Родригесга нисбатан қўполлик ишлатгани учун рақиблари дарвозасига пеналти белгилаши керак эди. Жанг тугаганидан кейин ҳакам Леодан Гонсалес ҳар бир жамоанинг 8 тадан футболчисига қизил карточка кўрсатди. Олдинроқ, биринчи бўлим охирида "Вандерерс" ярим ҳимоячиси Диего де Соуса ҳам майдондан четлатилган эди. Шундай қилиб, Гонсалес ўша ўйинда жами 17 та қизил карточка кўрсатди.


6. Катта муштлашув, 9 та четлатиш ва бурни синган футболчи - буларнинг барчаси Мексика футбол чемпионатида, "Текос" ва "Дорадос" ўртасидаги дуэлда содир бўлган. Учрашув ҳаками тўққиз футболчини майдондан четлатди. "Текос"да бешта (шу жумладан битта захира футболчиси), "Дорадос"да эса тўртта футболчи "қизил чипта" эгасига айланди. Нима бўлганига қарамай, учрашув охиригача ўйналди. Якунда "Текос" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

7. Аслида буларнинг барчаси замонавий профессионал футболдан сал йироқ ҳолат ҳисобланади. Бироқ йирик мундиаллардаги катта ўйинларда ҳам бу даражадаги бўлмасада шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилган. Масалан, 2006-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Португалия - Голландия учрашувини бошқарган россиялик ҳакам Валентин Иванов футболчиларга 16 та сариқ карточка кўрсатиб, дарвозалар томон 4 та пенальти белгилаган. Ушбу ҳолатга  собиқ ФИФА президенти Жозеп Блаттер "ҳакамни ўзига ҳам биттагина сариқ карточка кўрсатиш керак эди-да", деб ҳазил тариқасида муносабатини билдирган эди. 

 

Киритилди: 00:32, 17.05.2021.
Ўқилди: 3608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.