Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Илҳомжон Мўминжонов: «Мақсадимиз — Про-лигада чемпионликни қўлга киритиш»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов "Шўртан"га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан. Ўйин қийин кечди деб ўйлайман. Чунки, ҳар бир футболчи, ҳар бир мураббий жамоаларнинг натижаларини ҳисобга олиб ҳаракат қилади. Шундан келиб чиқиб бугун психологик тайёр эмаслигимиз билинди. Лекин, қийинчилик билан бўлса ҳам барибир жамоамиз бугун ғалаба қозонди.

Очко олиб мақсад сари интиламиз. Мақсадимиз эса, чемпионликни қўлга киритиб Суперлигага йўл олиш. Кейинги "Оқ-тепа" жамоаси билан бўладиган ўйинимиз осон кечади деб ўйламайман. Чунки, "Оқ-тепа" клуби яхши шаклланган. Шунинг учун бу беллашувга жиддий тайёргарлик олиб борамиз.

Достон Тошматовга келсак, унинг дисквалификацияси якунига етди. Эртадан бошлаб жамоамиз машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Уни иккинчи давра ўйинларига тайёрлаймиз ва рўйхатга киритамиз. Достон ўтган йили Про лиганинг тўпурари бўлган ва савияси юқори даражали футболчи.

Позицион ўйинга тайёргарлик кўрган эдик. Сабаби, бизга қарши беллашувда ҳар бир жамоа ҳимоядан ўйин кўрсатади. Бугун марказда ва ҳужум чизиғимизда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Лекин, киритган ҳар иккала голимиз ҳам ҳимоячиларимиз ёрдамида амалга оширилди.

Бугунги ўйинни қайтадан кўриб, ўрганиб чиқамиз. Футболчиларимиз ҳам ўзларидан хулоса чиқаришади ва кейинги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилишади.

Бугунги рақибимизнинг ҳимоявий ўйин услубида ҳаракатланишларини ўйлагандик. Бу каби жиҳатлар футболчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Лекин, якунда барибир ғалаба қозониб, 3 очкога эга бўлдик", — деди Илҳомжон Мўминжонов.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 06:30, 17.05.2021.
Ўқилди: 1605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.