Кириш Регистрация
01/01 22:30 Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль 0-0 Лидс
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал

Ана энди Тевес "ёнди"

Баҳо:
+-1 | -

Англиянинг "Daily Mirror" газетасининг хабар беришича, ғалати қилиқлари билан "Манчестер Сити"ни бошига роса ғалва орттирган Карлос Тевесга шаҳарликлар ҳам ажойиб "сюр-приз" бошоғриғи тайёрлашмоқда. Яъни, клуб раҳбарияти уни судга бериб, 15 миллион евро ундириб олишмоқчи.  Аргентиналик футболчининг тутуруқсизлиги бозорда нархини анча тушиб кетишига сабаб бўлган. "Манчестер Сити" раҳбарияти шундан хафа бўлган. "Бавария" билан бўлган ўйинда майдонга тушишдан бош тортгани боис таркибга бошқа киритилмаганди. Футболчи норозилигини билдириш мақсадида Аргентинага бош олиб кетганди. Шу вақтдан буён клуб унга маош беришни ҳам чеклаб қўйди. Бу ҳазилакам суммамас, нақ 9,3 миллион фунт-стерлинг. Футболчи эркалигига қарамай кўп клублардан унга "совчи" келди. "Коринтианс", ПСЖ, "Милан" ва бошқа... Лекин Тевес унисини ўпоқ, бунисини сўпоқ, деб мана "қари қиз" бўлиб ўтириб қолди. "Манчестер Сити" ўтган йили ёзда Бразилиянинг "Коринтианс" клуби билан Тевес борасида 44 миллион еврога қўл ташлашаган эди, клуб адвокатлари судда шу фактни далил сифатида келтиришмоқчи. Ҳурмача қилиқлари туфайли нархи жуда тушиб кетган Тевесга охирги бор "Милан" 23 миллион евро таклиф қилди. Шаҳарликларнинг ҳисоблаб чиқишича, футболчи ноябр ойидан буён клубга 11 миллион евро зарар берган. Агар уни 30 миллион еврога сота олишмаса, 15 миллион еврони Тевеснинг ўзидан ундириб олишмоқчи.

Киритилди: 17:06, 26.01.2012.
Ўқилди: 19527 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.