Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес яримҳимоячи Эден Азар ҳақида гапирди. У «Реал» футболчисини миллий терма жамоа учун муҳим деб билади. Мартинес Азарнинг қобилиятига шубҳа қилмайди.
«Мен Эденнинг қобилиятига ҳеч қачон шубҳа билан қарамаганман. Унинг клубдаги ўйинларига эътибор қилманг. Балки терма жамоада очилиб кетар.
У Бельгияда ўйнаганида доимо буни чиройли амалга оширган. Эден жамоада асосий ролни ўйнайди, унинг психологиясида ҳамма нарса бор, уни ҳеч нарса чалғитмайди.
Сўнгги учрашувларда Азарнинг жисмоний ҳолати яхши бўлганини кўрдим. У майдон атрофида қаерда ҳаракат қилмасин тўпга бўлган диққатини йўқотмайди. Энди у чемпионатни ижобий натижа билан якунлаши керак», - дейди Мартинес.