Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Шуҳрат Мақсудов: «Бугунги дуранг биз учун мағлубиятга тенг бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" — "Навбаҳор" (0:0) ўйинидан кейин ташкил этиладиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Аввалги турдаги аламли мағлубиятдан кейин, футболчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилдик. Ўйлашимча, бугун футболчиларимиз мазмунли ўйин кўрсатишди. Бугун омадимиз келмади. Шогирдларимга бугунги ўйин учун катта раҳмат айтаман. Улар кийиниш хонасида тушкунликка тушиб қолишди, уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдик. Бугунги кунда ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади. Миржаҳон Мараҳмадовнинг ўйинидан мамнунман, шунинг учун унга ишонч билдирдим. Бу бошқа футболчиларга ишонмайман деганим эмас, вақти келиб, ҳаммага имконият берилади, — дейди Шуҳрат Мақсудов.

— Жамоангиз фейр-плейга амал қилмаяпти, бу сизнинг кўрсатмангизми ёки футболчиларнинг ўзлари шуни хоҳлашяптими?
— Менимча, бугунги кунда фейр-плейга энг кўп амал қиладиган жамоа "Бунёдкор" бўлади. Битта ўша биринчи бўлимда Фаррух Икромов ўйинни тўхтатмаганини инобатга олсак, бошқа бундай ҳолат кузатилмади.

— Яхшигина ҳомийга эга бўлганимизда трансфер ойнаси ёпилганди. Биринчи даврани якунлаб олсак, таркибга яхши футболчиларни олиш ниятимиз бор. Шу жумладан, ёшлар жамоасидан ҳам.

— "Навбаҳор"ни "Нефтчи"да ишлаб юрган пайтимдан жуда ҳурмат қиламан. Наманганда футболни жуда севишади. "Бунёдкор" ҳар бир ўйинга рақибни ҳурмат қилган ҳолда чиқади. Жумладан, "Навбаҳор"ни ҳам. Лекин бугунги дуранг биз учун мағлубиятга тенг бўлди, — дея фикрларини якунлади Шуҳрат Мақсудов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:15, 18.05.2021.
Ўқилди: 1633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.