"Лаwио" ўз уйида Италия чемпионатининг 37-турида "Торино" билан дуранг ўйнади - 0:0. Учрашув якунида римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле пенальтини аниқ амалга оширмади.
Опта хабарига кўра, Иммобиле жорий мавсумда тўртта пенальтини аниқ амалга ошира олмади ва бу Европа топ-лигаларининг ушбу кўрсаткич бўйича антирекордидир. Маълумот учун, Иммобиле ушбу мавсумда барча мусобақаларда клуб учун 25 та гол урди.