Дарвозабон Нету «Барселона»нинг «Эйбар»га қарши Ла Лиганинг якуний турида охирги ўйинини ўтказадиган кўринади.
31 ёшли бразилиялик Каталония клубини тарк этишга қарор қилган, дея хабар берди Mundo Deportivo.
Нету «Барселона»нинг асосий кипери Марк-Андре тер Штегеннинг жароҳати сабаб 22 май куни майдонга тушади.
Нетунинг «кўк-анорранглилар» билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Январь ойида посбонни «Арсенал» ижарага олиш таклифи билан чиққан эди.