Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Асқар Толибжонов: «Февраль — терма жамоаларимиз учун муҳим палла»

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, февраль ойида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги 7та терма жамоалари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишади.

ЎФФ расмий Твиттерининг хабар беришича, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 11-16 февраль кунлари Тошкентда йиғилади. Қитъа чемпионатига чиқиш учун уриниб кўрадиган —  янги ташкил этилган Ўзбекистон (U21) терма жамоаси февраль ойининг 24-27 кунлари илк йиғинни ташкил этади. Алексей Евстафеев жамоаси учун саралаш учрашувларини шу йилнинг 23 июнь - 8 июль кунлари оралиғида бўлиб ўтади. ОФК ҳали бу мусобақанинг саралаш баҳсларига қуръа ташламади.

Ўзбекистон U14 терма жамоаси эса 4-10 февраль кунлари ушбу йилдаги дастлабки ўқув-машғулот учун йиғилади. Темур Алимхўжаев жамоасининг асосини "Пахтакор" клуби аъзолари ташкил этишади. Шунингдек, жамоада "Бунёдкор", "Спартак" (Тошкент), "Бешариқ" (Фарғона), "Насаф", "Машъал", ва "Динамо"дан футболчилар жалб қилинган. Бош мураббий янги 6 нафар ўйинчини кўрикдан ўтказади. "Бу терма жамоанинг ҳисоб бўйича олтинчи йиғини", дея Алимхўжаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎФФ расмий Твиттери. Бу жамоа 4-17 апрель кунлари Покистоннинг Исломобод шаҳрида ўтказиладиган ОФКнинг Марказий Осиё давлатлари учун ташкил этаётган футбол фестивалида иштирок этади.

Февраль ойида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказадиган Ўзбекистоннинг 7та терма жамоаси кенгайтирилган рўйхатни 1 февралга қадар ЎФФ Терма жамоалар директори Асқар Толибжоновга топширишлари шарт.

Футзал терма жамоамиз эса йиғин ўтказиш учун Испанияга учиб кетади. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари расмий ўйинларга тайёргарликни давом эттиришади.

Ушбу тадбирларнинг барчаси ушбу ҳафтада ЎФФда бўлиб ўтган Ўзбекистон терма жамоалари мураббийлари кенгашида белгилаб олинди:
"Февраль ойи мусобақаларга бой бўлиши билан бирга, олимпия терма жамоамиз учун ҳал қилувчи давр. Муҳим ўйинлар остонасидамиз!" — дейди Асқар Толибжонов.

Манба: www.twitter.com/#!/uzbff
Киритилди: 08:41, 27.01.2012.
Ўқилди: 16047 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик