Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Превью. “Насаф” – “Олтин Aср”

Баҳо:
+1 | -

"Насаф" ОФК Кубоги “F” гуруҳи сўнги турида Туркманистоннинг “Олтин Aср” жамоаси билан куч синашади. Бу беллашув иккала жамоа учун ҳам муҳим. Чунки “аждарлар” гуруҳда 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилаётган бўлса, ашхободликлар 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаган.

 Жамоамиз гуруҳдан чиқиши учун мазкур беллашувда камида дуранг қайд этишлари, рақибга эса ғалаба керак бўлади. Лекин бу беллашувда, Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, "аждарлар" фақат ғалаба учун майдонга тушишади.

“Насаф” ўз тарихида туркман жамоаларига 2001-2002 йилги Осиё Чемпионлар Кубогида майдонга тушган. Ушбу мусобақада “аждарлар” қўшни Туркманистоннинг “Копетдоғ” жамоаси билан куч синашган уй-сафар тизимида бўлган ҳар иккала учрашувда ҳам вакилларимиз зафар қучишган. Меҳмонда бўлиб ўтган биринчи беллашувда жамоамиз 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голга Шуҳрат Тошпўлатов муаллифлик қилган. Қаршидаги баҳсда “аждарлар” туркманистонлик рақибларини йирик 3:0 ҳисобида енгишган. Учрашувдаги голларга Баҳром Хайдаров, Шуҳрат Мамажонов, Зафар Холмуродов муаллифлик қилишган.
 
 “Олтин Aср” жамоаси ҳақида…

Рақибимиз Туркманистон пойтахти Aшхобод шарафини ҳимоя қилади. Жамоа 2008 йилда ташкил топган. Клуб ташкил қилинганига унчалик кўп вақт бўлмаган бўлса-да, аммо шу қисқа вақт ичида жамоа Туркманистоннинг совриндор жамоаларидан бирига айланиб улгурган. Клуб ўз тарихида бир маротаба бронза, бир марта кумуш, етти карра мамлакат чемпионлигини, уч маротаба Туркманистон кубогини ва икки маротаба Туркманистон Суперкубогини қўлга киритган. “Олтин Aср” 2018йилги ОФК Кубогида финалга қадар етиб борган ва Ироқнинг “Aл-Қува” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 23:10, 19.05.2021.
Ўқилди: 5209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5092]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2552]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2445]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2383]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1720]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1716]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1479]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1383]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1324]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик