Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Равшан Эрматов МОҚ ҳудудий вакиллари билан йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Зум платформаси орқали Қўмитанинг вилоятлардаги вакиллари билан навбатдаги йиғилишни ўтказди.

Унда ҳудудларда оммавий спорт тарғиботини кучайтириш, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчиларимизнинг ижтимоий ҳолатидан хабар олиш каби мавзулар муҳокама қилинди.

Кун тартибидан «Спортни сев, спорт билан яша!» Республика оммавий спорт мусобақасининг май ойи давомида олиб борилаётган тадбирлари, ёз мавсумида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уюшмаган ёшларни спорт беллашувларига жалб қилиш чораларини кўриш, жорий йил бўлиб ўтадиган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган ва лицензия учун курашаётган атлетларимизнинг оиласи қанчалик қўллаб-қувватланаётганини ўрганиш масалалари жой олган эди.

Равшан Эрматов учрашув давомида ҳар бир вилоят вакиллари билан бирма-бир мазкур масалалар бўйича батафсил суҳбатлашди.

Йиғилиш якунида «Спортни сев, спорт билан яша!» мусобақасининг нуфузини янада ошириш, унга янада кўп аҳоли қатламини жалб қилиш, ёшлар учун кўпроқ оммавий спорт мусобақаларини ташкил қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 09:01, 20.05.2021.
Ўқилди: 1193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик