Ромелу Лукаку шарафига қўшиқ ёзилди. Таниқли реппер Томми Кути «Интер»нинг чемпионлигидан илҳомланиб махсус трек ёзиб олди.
Композицияда Ромелунинг Златан билан курашига бағишланган сатрлар ҳам мавжуд. Шунингдек, у бельгияликнинг буюклиги ҳақида гапиради. Тўпурарга ета олмайдиган ҳимоячилар ҳақида алоҳида нақоратлар мавжуд.
Лукаку ушбу мавсумда 23 та гол урди. Бельгиялик бу борада Роналдудан сўнг иккинчи ўринда турибди.