Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Олимпиячиларимиз "Динамо"га ютқазишди

Баҳо:
+1 | -

Ҳозиргина “Динамо” (Москва) ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашувига якун ясалди. Ўйин 2:0 ҳисобида "Динамо"чиларнинг ғалабаси билан тугади. 

Айтиш мумкинки, ўйиннинг биринчи бўлимида вакилларимизнинг ўйини қовушмади. Ўйин темпи ҳам унчалик юқори бўлмади. Бўлим якунига яқин динамочиларнинг тажрибали футболчилари ўз имкониятларидан самарали фойдаланишди. Дастлаб Воронин пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, украиналик футболчининг ўзи Кевин Кураньини дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Кураньи ҳисобни 2:0га етказди.

Иккинчи бўлимда терма жамоамиз анча жонланиб қолди. Чап қанотда Олег Зотеев фаол ҳаракат қила бошлади. Айнан унинг пасидан сўнг, москваликлар ҳимоячиси жарима майдончаси ичида ҳужумчимизга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса пенальти белгилади. Ойбек Қиличев кучли зарба билан дарвоза бурчагига тўпни йўллади. Фролов чиройли сейв билан зарбани бартараф этди. Шундан сўнг Абрамов шогирдлари яна бир неча марта имкониятларни голга айлантира олишмади. Дарвозабон ишончли ҳаракат қилди.

Москва "динамочилари" ҳам қарши ҳужумда вакилларимизни жазолашлари мумкин эди. Аммо уларга ҳам омад етишмади. Ўйин охирига яқин жамоаларда жисмоний чарчоқ сезилди ва ҳисоб ўзгармай қолди.

Ўзбекистон - «Динамо» (Москва) - 0:2

Голлар: Воронин 30 пенальтидан, Кураньи, 42

Ўзбекистон: Нестеров; Тўхтахўжаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Саҳоб Жўраев, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Жавлон Иброҳимов, Фозил Мусаев, Шерзод Каримов, Александр Гейнрих, Александр Шадрин.

Иккинчи бўлимда: Санжар Қувватов, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Акбар Исматуллаев, , Олег Зотеев, Ойбек Қиличев, Дилшод Рахматуллаев, Жасур Ҳасанов, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Кенжа Тўраев.

 "Динамо": Фролов, Фернандес, Гранат, Уилкшир, Ломич, Юсупов, Самедов, Семшов, Жуджак, Воронин, Кураньи

Огоҳлантирилди: Ислом Тўхтахўжаев 29, Александр Гейнрих 32, Александр Сапета 41, Павел Нехайчик 58, Леандро Фернандес 78

Четлатилди:  Темурхўжа Абдуҳолиқов 78

Амалга оширилмаган пенальти: Қиличев, 55

 
Киритилди: 21:39, 27.01.2012.
Ўқилди: 21080 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.