«ПСЖ» бош мураббийи Карло Анчелотти «Челси» ҳиомячиси Алекснинг трансферини тасдиқлади.
Аваллроқ, 29 ёшли ҳимоячини Лондоннинг бошқа бир клуби «Куинз Парк Рейнжерс» сотиб олмоқчи бўлганди. Жамоалар ўзаро келишувга кела олган бўлсаларда, футболчининг ўзи бу таклифга рад жавобини берганди.
Алекс ўзининг собиқ мураббийи бўлмиш Карло Анчелоттининг таклифини қабул қилган ҳолда, Францияда тўп суришга розилик билдирди. Ушбу трансфер 5 миллион евро эвазига амалга ошганлиги маълум қилинмоқда.
Унинг трансфери аллақачон тасдиқланиб улгуририлган бўлсада, расман бугун ушбу келишув ҳаида эълон қилинди.
Элатиб ўтамиз, Алекс 2004 йилдан буён «Челси»га тегишли футболчи эди. Шундай бўлсада у 2007 йилга қадар «ПСВ»да ижара асосида тўп сурган.