Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Премьер Лигага ўтиши мумкин бўлган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Келинг сиз билан яқин келажакда содир бўлиши мумкин бўлган трансферларни тахмин қилиб кўрамиз.

Премьер-лига дунёдаги энг кучли лига бўлиб қолмоқда ва бу йилги инглиз жамоаларининг еврокубок финалларидаги иштирокчилари сони ҳам буни тасдиқлайди. 2021 йилнинг ёзида уларнинг аксарияти жамоа сафини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Европанинг кўплаб етакчи футболчилари янги чемпионатда ўзларини синаб кўриш истаклари борлигини тан олишди. Кимнинг Англияга кўчиб ўтишга реал имкониятлари борлигини кўриб чиқамиз.

Самуэл Умтити, "Барселона".

Сўнгги йилларда Самуэл Умтитининг фаолияти тўхтаб қолди, аммо у Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлиб қолмоқда. Унга янги жамоа керак ва "Барса" уни қўйиб юборишдан шунчаки хурсанд бўлади. Қизиқувчилар орасида "Манчестер Юнайтед" ҳам бор.

Ҳарри Магуайрга марказий ҳимояда жуфтликда ўйнаш учун "қизил иблислар"га марказий ҳимоячи керак, чунки на Виктор Линделоф ва на Эрик Байи мураббийни айтганларини аниқ бажара олишмаяпти. Франсуз катта харажат талаб қилмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак,футболчини келаси мавсумдан янги клубда кўришимиз мумкин.

Уссем Ауар, "Лион".

Уссем Ауар ўтган йили ёздаёқ "Арсенал" га кўчиб ўтиши ҳақида кўплаб гаплар бўлганди,аммо якунда у фикридан қайтди ва "Лион"да қолди. Бунинг ўрнига "Канонирлар" Томас Партей билан шартнома имзолашди. Бу йил Ауарни учун яна курашиб кўрилади,лекин энди у "Ливерпуль"нинг ҳам қизиқиш доирасига қўшилди.

Уссем Ауар–Европанинг энг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан бири ва у 22 ёшли футболчи учун жуда кўп катта тажрибага эга. Унга қизиқиш катта эканлиги ажабланарли эмас - ахир биз Франция таркибида Евро-2020нинг бўлажак иштирокчиси ҳақида гаплашяпмиз.

Жейдон Санчо, "Боруссия Дортмунд".

Ауар сингари, Санчо ҳам ўтган йили трансферлар ойнаси марказида бўлган. "Манчестер Юнайтед" у учун узоқ вақт кураш олиб борди, у Англия термаси футболчисининг трансферини амалга оширолмади.


"Боруссия"уларнинг ўйинчиси камида 100 миллион фунтга баҳоланишига ишонишмоқда ва "Манчестер Юнайтед" ушбу ёзда уни арзонроққа олиш имконияти мавжуд.Чунки тез орада инглизнинг шартномаси ўз якунига етади. Юрген Клопп ҳам анча вақтдан бери собиқ клуби вакили учун рақобатлашишни ўйлаб юради.

Эрлинг Ҳоланд, "Боруссия Дортмунд".

Бундеслиганинг яна бир юлдуз ҳужумчиси олдингисидан ҳам қимматроқ туриши аниқ. Дарҳақиқат, Ҳоланд дунёдаги энг кўп талаб қилинадиган футболчилар доирасига киради, аммо уни ҳар қандай клуб ҳам ўз сафларига қўшиб ололмайди. Қизиқувчилар орасида "Челси", "Юнайтед", "Реал" ва "Барселона" бор.

Ҳозирча норвегияликнинг нархи катта, аммо 2022 йилда у янги клубига атиги 75 миллион фунтга тушади. Аммо кутиш учун бирон бир сабаб борми? Фақат таҳмин қилиш мумкин. Шуни унутмаслигимиз керакки, Мино Райола - мижозларини арзон пулга қўйиб юборадиган агент эмас.

Рафаэл Варан, "Реал Мадрид".

Варан жамоаси билан ҳали янги шартнома имзолагани йўқ ва анча вақтдан буён "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" жамоаларидан унга қизиқиш мавжуд. Миш-мишларга кўра, у Томас Тухель учун асосий нишон.

28 ёшли футболчида мақтанадиган мукофотлар ва совринлар етарлича бор ва "Реал" уни келаси ёзда текинга қўйиб юбормоқчи эмас. Демак, битим тез орада амалга ошиши керак.

Катта эҳтимол билан у Манчестерда ёки Лондонда бўлади. Аммо унинг ўзи бошқа жамоада ҳаракат қилишни хоҳлайдими ёки йўқлигини айтиш қийин.

Киритилди: 16:59, 22.05.2021.
Ўқилди: 7538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.