Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

УЕФА ҳомийси «Челси»нинг финалдаги либосига шаъма қилди

Баҳо:
+-1 | -

УЕФА чемпионлар лигаси расмий ҳомийси — Газпром компанияси, ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифасида гивавей (ижтимоий тармоқларда обуначилар сонини кўпайтириш) учун махсус пост жойлади. Унда ҳар иккала инглиз клубининг финал учун танлаган либослари акс эттирилган. Қизиғи, «Челси» учун танланган либос — бу жамоанинг учинчи рақамли формаси.



Бу билан УЕФА ҳомийси лондонликлар финалда унчалик ҳам машҳур бўлмаган либосида майдонга тушишига ишора қилмоқда. Ушбу футболка, клуб мухлислари ва футбол ихлосмандлари томонидан танқид қилинган. Гап шундаки, бу либос ранглари жиҳатдан, яна бир Лондон клуби "Кристал Пэлас"никига жуда ўхшаб кетади.

«Кўклар» илк марта ўзининг учинчи рақамли либосида сентябрь ойида, «Вест Бромвич»га қарши баҳсда кўриниш беришган эди. Ўйинда якуний ҳисоб дуранг — 3-3 билан тугаган. Ўшанда, лондонликлар ўйини мухлисларда норозлилик уйғотиб, нафақат форма билан, балки майдондаги ҳаракати билан ҳам футболчилар ўйини «Пэлас»га қиёсланганди.

Декабрь ойида футбол клублари формаларини тақдим қилиб борувчи интернет нашри – footyHeadlines.com глобал сўровнома ўтказди. Унда «Челси»нинг айнан учинчи рақамли либоси энг ёмон кўрсаткичга эга бўлган эди. Nike компанияси томонидан тайёрланган форма, 22% овоз билан "энг ёқимсиз" деб топилган. Ундан кейинги ўринларни «Вулверҳэмптон» ва "Вест Бромвич" клублари эгаллашган.



Ўз тарихида учинчи марта финалга чиқаётган «Челси» анча машаққатли йўлни босиб ўтди. Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсларида энг кучли рақиб — «Реал»дан ўтиб етиб келишди. Клуб финалда ёқимсиз бўлган либос кийиши фанатларга ёқмаслиги табиий. Рақиб "Манчестер Сити" ўзининг мовийранг доимий футболкаларида майдонга тушиши эса қарши томон мухлислари норозилигини янада оширади.

Маълумот учун, Португалияда ташкиллаштирилаётган финал баҳси «Челси»нинг «шаҳарликлар» билан бир ойда учинчи маротаба тўқнаш келиши бўлади. Олдинги икки ўйин лондонликлар ғалабаси билан тугаган.

Жалолиддин ИСМАТОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:02, 22.05.2021.
Ўқилди: 8985 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.