Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

А Серия. «Милан» «Аталанта»ни енгиб, мавсумни 2-ўринда якунлади. «Наполи» эса ЕЧЛ йўлланмасини «Ювентус»га топширди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 38-туридан ўрин олган баҳслар 23 май, якшанба куни бўлиб ўтди.

Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган «Милан» «Аталанта» майдонига сафар қилди. Франк Кессиэ биринчи ва иккинчи бўлим сўнгида белгиланган 2та пенальтини голга айлантириб, миланликларга ғалаба олиб келди. Мазкур ғалаба эвазига Стефоно Пиоли шогирдлари мусобақа жадвалида бергамоликларни ортда қолдирган ҳолда мавсумни 2-ўринда якунлади.

«Ювентус» сафарда «Болонья» билан баҳс юритди ва йирик ҳисобдаги ғалаба қўлга киритди. Туринликлар сафида Альваро Мората дубль қайд этган бўлса, Федерико Кьеза ва Адриен Рабьо бир мартадан рақиб дарвозасига йўл топди. Мезбонлар бунга сўнгги дақиқалардаги гол билан жавоб қайтарди.

Мазкур ғалаба ва «Наполи»нинг «Верона»га қарши ўйинда очко йўқотиши «Ювентус»ни тўртинчи ўринга олиб чиқди.

А Серия 2020/21 йилги мавсуми мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Интер 38 28 7 3 89-35 91
2 Милан 38 24 7 7 74-41 79
3 Аталанта 38 23 9 6 90-47 78
4 Ювентус 38 23 9 6 77-38 78
5 Наполи 38 24 5 9 86-41 77
6 Лацио 38 21 5 12 61-55 68
7 Сассуоло 38 17 11 10 64-56 62
8 Рома 38 18 8 12 68-58 62
9 Сампдория 38 15 7 16 52-54 52
10 Верона 38 11 12 15 46-48 45
11 Женоа 38 10 12 16 47-58 42
12 Болонья 38 10 11 17 51-65 41
13 Удинезе 38 10 10 18 42-58 40
14 Фиорентина 38 9 13 16 47-59 40
15 Специя 38 9 12 17 52-72 39
16 Кальяри 38 9 10 19 43-59 37
17 Торино 38 7 16 15 50-69 37
18 Беневенто 38 7 12 19 40-75 33
19 Кротоне 38 6 5 27 45-92 23
20 Парма 38 3 11 24 39-83 20


А серия, 38-тур баҳслари
23 май, якшанба
«Аталанта» — «Милан» 0:2
Голлар: 0:1 – 43, пенальти Кессиэ, 0:2 – 90+2, пенальти Кессиэ.

«Болонья» — «Ювентус» 1:4
Голлар: 0:1 – 6 Кьеза, 0:2 – 29 Мората, 0:3 – 45 Рабьо, 0:4 – 47 Мората, 1:4 – 85 Орсолини.

«Наполи» — «Верона» 1:1
Голлар: 1:0 – 60 Рраҳмани, 1:1 – 69 Фараони.

«Сассуоло» — «Лацио» 2:0
Голлар: 1:0 – 10 Кирьякопулос, 2:0 – 78, пенальти Берарди.

«Специя» — «Рома» 2:2
Голлар: 1:0 – 6 Верде, 2:0 – 38 Побега, 2:1 – 52 аш-Шаарави, 2:2 – 85 Мхитарян.

«Торино» — «Беневенто» 1:1
Голлар: 1:0 – 29 Бремер, 1:1 – 72 Тельо.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:10, 24.05.2021.
Ўқилди: 5768 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5505]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3570]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3125]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2252]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1981]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1887]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1659]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1594]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1538]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик