“Тоттенхэм”дан кетиб, совринлар учун курашадиган кучли клубга ўтишни орзу қилаётган Ҳарри Кейн келажакдаги мақсадлари билан ўртоқлашди.
- Мен энг зўр ўйинчи бўлишни истаётганимни айтишдан қўрқмайман. Лионель Месси ва Криштиану Роналду даражасига кўтарилишни орзу қилаётганим ҳам мени чўчитмайди. Асосий мақсадим ҳар мавсумда 50, 60, 70 та гол уриш. Ўзимга шунақа мўлжал қўйдим, - дейди Ҳарри Кейн.
27 ёшли футболчи “Тоттенхэм”нинг кейинги йиллардаги энг яхши ўйинчиси сифатида ном қозонган. Бироқ, лондонликлар анчадан бери кўзга кўринадиган бирор соврин ютгани йўқ. Ҳарри Кейн эса фаолиятини совринсиз якунламоқчи эмас.
Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 34 та учрашувда 22 та гол урган ҳужумчига “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, Барселона” ва “Реал” кўз тикмоқда. Унинг ўзи Гвардиола қўл остида тўп тепишни истаяпти.