Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ёзда "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вийналдум билан шартнома имзоламоқчи. Мюнхен клуби аллақачон голландиялик футболчи учун шартнома тайёрлаб қўйган. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
"Бавария" 30 ёшли Вийналдум билан 4 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Шартнома келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ўз ичига олади. Эслатиб ўтамиз, Вийналдум аввалроқ "Ливерпул"дан кетишини шахсан тасдиқлаган эди.