2020/21 йилги мавсум бирданига учта топ-5 чемпионатларида уйдаги ғалабалар сони бўйича кутилмаган натижа қайд этилди.
Премьер-лигада мезбон жамоалар уй учрашувларининг атиги 38 фоизида, Франция чемпионатида 37 фоиз, Ла Лигада эса 42 фоизида ғалаба қозонишган.
Бу ҳар бир лига учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Қайд этиш жоиз, 2020/21 йилги мавсум асосан томошабинларсиз ўтказилди.