Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Про лига вакили "Бухоро" мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш

Баҳо:
+ | -

Про лигадан Суперлигага чиқишни мақсад қилган «Бухоро» клуби мураббийлар штабида навбатдаги ўзгаришлар юз берди.

24 май, душанба куни «Бухоро» клуби раҳбарияти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, жамоани бошқариб келаётган Анвар Бердиев ва Сергей Лебедов сингари мутахассисларни истеъфога чиқарган. «Бухоро» клубининг ўтган ҳафтада Про лигадаги асосий рақобатчиси «Динамо»га мағлуб (1:3) бўлиши мураббийлар истеъфосига сабаб бўлган. Ҳозирча жамоани Суҳроб Қобилов бошқариб бориши кутилмоқда.

 

Анвар Бердиев ва Сергей Лебедов март ойида Фарғонанинг «Истиқлол» клубини тарк этиб, «Бухоро» бош мураббийи Даврон Файзиевга ёрдамчи сифатида иш бошлаган эди. Май ойи бошида Файзиев истеъфога чиқарилгач, Бердиев бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаётганди. Бироқ орадан уч ҳафта ўтиб Бердиев – Лебедов тандемига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилган.

Аввалроқ, 15 май куни «Бухоро» клуби бош директори этиб Усмон Тошев тайинлангани, бухоролик таниқли мутахассис Тожикистон миллий жамоасидаги фаолиятидан кейин иккинчи давра олдидан клубда фаолият бошлаши ҳақида маълум қилинганди.

Маълумот учун, «Бухоро» Про лига 8-туридан кейин 13 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:45, 25.05.2021.
Ўқилди: 2314 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик