Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Рекордчилар: «Гиннес» китобига футболча «имзо»

Баҳо:
+ | -

Гиннес рекордлар китобига кириш ёқимли, албатта. Бироқ профессионал спортчилар, хусусан, футболчилар бунга алоҳида интилмайдилар. Акс ҳолда, жамоавий ўйин ўз моҳиятини буткул йўқотарди. Шунга қарамай, рекордлар китобининг футбол бўлими бўш эмас. Масалан, чехиялик Петр Чех АПЛда энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабон сифатида қайд этилган. Одатий ва статистика ихлосмандларига маълум бу каби кўрсаткичлардан ташқари, ғалатироқ рекордлар ҳам нуфузли китобга киритилган. Sport24.ru сайти футболчиларга тегишли шундай но­одатий кўрсаткичлардан 5тасини ажратиб кўрсатдики, кўпчилик улар ҳақида ҳали эшитмаган бўлса керак.

Эрлинг Холанд: сакраш эффекти

Диққат қилинг, ҳозирги юлдуз ҳужумчи атиги 5 ёшида Гиннес рекордлар китобига кирган. Аниқроқ айтсак, Эрлинг Холанд 2006 йилнинг январь ойида 5 ёшли болакайлар орасида узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Норвегиялик болакай нақ 1,63 метр­га сакраб, таъқибчиларини анча ортда қолдирганди. Мана, у энди Дортмунд «Боруссия»­си либосида рақиб жамоалар ҳимоячиларига айтарли имконият қолдирмаяпти кўп ҳолатларда...

Деле Алли: финт ишлатиш эффекти

Жорий мавсум «Тоттенхэм»да ишлари унча юришмаётган англиялик ярим ҳимоячи 30 сония ичида тўпни рақибнинг оёқлари орасидан кўп олиб ўтиш бўйича жаҳон миқёсида энг яхши кўрсаткич муаллифидир. 2017 йили Алли «шпорлар» машғулотида ярим дақиқада бу трюкни нақ 8 марта кўрсатган. Ўшанда у Жорж-Кевин Н~Кудуни чинакамига «аҳмоқ» қилган эди. «Бу «Тоттенхэм»нинг охирги 50 йил ичидаги биринчи ютуғи», - дея изоҳлашган эди Деле Алли рекордини бошқа клублар мухлислари.

Йоне Самуэльсен: бош билан гол уриш эффекти

Бош билан зарба воситасида энг узоқ масофадан гол уриш бўйича қайд этилган жаҳон рекорди ҳам норвегиялик футболчига тегишли. Йоне Самуэльсен 2011 йилнинг сентябрь ойида нақ 58,13 метр узоқлик (майдоннинг иккинчи ярми!)дан бош билан зарба йўллаб, «Тромсе» дарвозабонини доғда қолдирганди.

Нейтан Понд: 1та жамоада турли лигаларга сакраш эффекти

Англиялик Нейтан 1та жамоа сафида дивизионлар бўйлаб энг кўп юқорилаган футболчи сифатида Гиннес рекордлар китобидан жой олди. Диққат, у «Флитвуд»да жами 10 мавсум ҳаракатланган ва бу оралиқда нақ 6та марта битта лигадан иккинчисига сакраган. Хуллас, у шу аснода 7та дивизион кўрди. Нейтан жамоа алмаштирмаган ҳолда ўйнаган лигалар: Шимолий-Ғарбий Лиганинг биринчи дивизиони, Шимолий Премьер-Лиганинг биринчи дивизиони, Шимолий Премьер-Лиганинг Премьер-лигаси, Шимолий Миллий лига, Миллий лига, Иккинчи лига ва Биринчи лига.

Аксель Туанзебе: чаққонлик эффекти

«МЮ» футболчиси ва бегемот оғзи. Hungry Hungry Hippos («Очдан оч бегемотлар») - 2 ва 4 нафар киши мусобақалашадиган стол ўйини. Унинг моҳияти шуки, иштирокчи оғзи очиқ ўз бегемоти ёрдамида иложи борича кўпроқ шарча тўплаши керак. Қаранг, Hungry Hungry Hippos доскасини энг қисқа фурсатда тозалаш бўйича жаҳон рекордини «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Аксель Туанзебе қайд этди. У 2018 йили бу ишни атиги 17,36 сонияда қойиллатди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:31, 26.05.2021.
Ўқилди: 4407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6788]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3168]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3071]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2294]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2058]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1961]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1940]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1851]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1643]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1568]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик